• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2025-01-11

Қонунчиликдаги янгиликдан хабардормисиз?

2025 йил 1 июлдан  паспорт ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли расман тан олинади

Энди қоғоз нусхалар талаб қилинмайди, электрон шакллар тўлиқ юридик кучга эга бўлади.

Электрон шакли тан олинадиган ҳужжатлар рўйхати:

🔸Биометрик паспорт, ID-карта;
🔸Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
🔸Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
🔸Никоҳ қайди ва ажралиш ҳақидаги гувоҳнома;
🔸Транспорт воситасининг техник паспорти;
🔸Пенсия ва ногиронлик ҳақида маълумотномалар;
🔸Дипломлар ва талабалик гувохнамаси.

Шу билан бирга шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

2025 йил 1 июлдан бошлаб, хамда шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz платформасидаги электрон шакллари расман тан олинади. Бу дегани, банклар, нотариуслар, аэропортлар, вокзаллар ва бошқа ташкилотларда қоғоз нусхаларни тақдим қилиш шарт бўлмайди.