• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2025-05-13

Зарафшонда ҳамширалар куни муносабати билан еътибор ва еътироф тадбири ўтказилди.

Ҳар йили 12-май куни нишонланадиган Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Зарафшон шаҳрида тантанали тадбир ташкил етилди. Шаҳар Силга қарши кураш диспансерида ўтказилган байрам йиғинида соҳа ходимлари, тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳамда Зарафшон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вакиллари иштирок етди.

Тадбир давомида жамият ходимлари сўзга чиқиб, беморлар саломатлиги ё‘лида жонбозлик кўрсатаётган ҳамширалар меҳнатини юқори баҳолади. У, айниқса, бу касбнинг мураккаблиги, масъулияти ва инсонийлик билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлаб, тиббий хизматда фаолият юритаётган ходимларни касб байрами билан самимий муборакбод етди.

Шунингдек, ўз ишига садоқатли, фидоий бир гуруҳ ҳамшираларга байрамона есдалик совғалари топширилди. Тадбир жараёнида уларнинг касбий ёндашуви ва фидойилиги ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.

Тадбир самимий ва кўтаринки руҳда ўтди, байрамга хос илиқлик иштирокчилар қалбида ўз аксини топди.