Маълумки, азалдан заргарлик буюмлари аёллар гўзаллигига гўзаллик бахш етиб, уларнинг сиймосини янада нафис ва жозибадор кўрсатишга хизмат қилиб келган. Шу боис, бундай буюмларнинг сифати ва нафислиги харидорлар учун ниҳоятда муҳим саналади. Aйниқса, яқинларига совға тариқасида тақдим етиладиган тилла тақинчоқларнинг ҳар бир детали харидорда алоҳида таассурот уйғотади
Кармана тумани, Тошработ МФЙда яшовчи фуқаро Х.A яқинларига совға қилиш мақсадида Навоий шаҳрида жойлашган "Навоий савдо комплекси"даги савдо дўконидан умумий қиймати 6 900 000 сўм бўлган заргарлик тилла тақинчоқларини харид қилган. Бироқ, мазкур буюмларда нуқсон мавжудлиги аниқланган.
Фуқаро бу масала юзасидан савдо дўконининг раҳбарига мурожаат қилган бўлса-да, мурожаат ҳеч қандай сабабсиз жавобсиз қолдирилган.
Мазкур мурожаат Навоий шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, савдо дўкони мутасаддилари томонидан заргарлик буюмларидаги камчиликлар бепул равишда бартараф етиб берилишига еришилди