Бугунги кунда уйларимизни жиҳозлашда, айниқса замонавий юмшоқ мебелларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Бироқ айрим ҳолларда янги харид қилинган мебеллар ишлаб чиқариш ёки йетказиб бериш жараёнида кўрилган шикастлар туфайли сифациз ҳолатда йетиб келмоқда.
Хусусан, Зарафшон шаҳри 13-кичик туманида яшовчи фуқаро томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч рақамига юборилган мурожаатда шундай ҳолат тилга олинган. Унда фуқаро шаҳар марказидаги савдо дўконидан бўлиб тўлаш шарти билан умумий қиймати 6 миллион сўмлик юмшоқ мебелларни харид қилгани, бироқ маҳсулот сифацизлиги ва аниқланган камчиликлар савдо дўкони томонидан бартараф етилмаётгани ҳақида норозилик билдирган.
Мурожаат асосида Зарафшон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилди. Кўрилган чоралар натижасида истеъмолчининг норозилигига сабаб бўлган ҳолат савдо дўкони масъуллари томонидан тўлиқ бартараф етилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир истеъмолчи ўз ҳуқуқларини билиши ва қонун доирасида ҳимоя қилиши мумкин. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси еса бундай ҳолатларда ҳар доим истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр