Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят Ҳудудий бирлашмасида Федерация раҳбари иштирокида бирлашма ижро этувчи аппаратининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 2024-йилнинг 24-, 28- июн кунлари Федерация ижро этувчи аппаратининг ҳамда Федерация кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишлари қарорларининг ижроси муҳокама этилди.
Ҳудудда аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини янада юксалтириш борасида келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.