• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2025-06-13

БЕМОР — БУ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ИСТЕЪМОЛЧИСИДИР

           Томди туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан туман тиббиёт бирлашмасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалдаги қонунчилик тарғиботи тадбирлари олиб борилмоқда.

           Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижро органларининг 2025-йил 26-майдаги йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бугунги тадбир аввалида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг муассасада ташкил этилган “Таянч гуруҳи” фаолияти ўрганилди.

           “Таянч гуруҳи” раҳбари Д.Хомидовнинг билдиришича, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларда жами бўлиб 323 нафар ходим меҳнат қилади ва уларнинг 226 нафари Федерация аъзоси ҳисобланади.

           Тадбир давомида туман жамияти ходимлари томонидан “Таянч гуруҳи” фаолиятини ривожлантириш, Федерация аъзоларининг мурожаатлари билан манзилли ишларни ташкил этиш, уларнинг истеъмолчи сифатида бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида зарур кўрсатмалар берилди.

           Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Азизбек Бўронов билан муассасалардаги беморлар учун яратилган шароитлар, уларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳолати ўрганилди, беморлар ҳолидан хабар олинди. Шунингдек келгусида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.