• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2025-06-17

КОНИМЕХ ТУМAНИ ТИББИЁОТ БИРЛAШМAСИДA ДAВРA СУҲБAТИ ЎТКAЗИЛДИ

Конимех тумани Тиббиёт бирлашмасида тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган ишчи ходимлар ўртасида давра суҳбати ташкил етилди.

Тадбирда иштирокчиларга истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги замонавий қонунчилик талаблари, маҳсулот сифати, хавфсизлиги ҳамда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид мавзуларда батафсил маълумотлар берилди.

Мазкур суҳбат жараёнида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, амалий ҳаётда дуч келаётган муаммолар юзасидан маслаҳатлар олишди. Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтиб, фойдали ва мазмунли бўлди.