• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2024-07-15

СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТЛАР САВДОСИ МАҲАЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖИГА ҲАМ САЛБИЙ ТАЪСИРИ КЎРСАТАДИ

Аҳоли учун сифатли маҳсулотларни етказиб бериш ҳар доим ҳам долзарб масала бўлиб келган.

Соғлом овқатланиш инсон ҳаётидаги муҳим мезон, у инсоннинг узоқ умр кечиришини таъминлайди.

Сир эмаски, савдо объектларида сифатсиз, стандарт талабларига жавоб бермайдиган ва қалбакилаштирилган маҳсулотлар сони ҳам кўпайиб бормоқда. Сўнги йилларда озиқ-овқат савдо объектларидан сифатсиз, хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилиши натижасида аҳоли томонидан кўплаб мурожаатлар ҳам бўлмоқда.

Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчиларнинг даромад илинжида масъулиятсизлик қилишлари бунга асосий сабаблардан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, қалбакилаштирилган, сифатини тушиши эвазига сунъий нархи пасайтирилган маҳсулотларнинг кириб келиши ва сотилиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизнинг ривожланишига ҳам жиддий зарар етказмасдан қолмайди.

Томди туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳудуддаги савдо объектларида жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар ўтказилмоқда.