• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2024-07-18

САЛКАМ 2 МИЛЛИОН СЎМ ПУЛ МАБЛАҒИ ИСТЕЪМОЛЧИГА ҚАЙТАРИЛДИ

Жорий йилнинг 2 июл куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Кармана туман жамиятига фуқаро Т.Р. оғзаки мурожаат қилган.

 

Фуқаро мурожаатида 2024 йилнинг 10 июн куни Кармана тумани деҳқон бозори ёнида жойлашган савдо дўконидан 1 800 000 сўмга электровелосипед учун қувватлагич сотиб олганлиги, лекин сифати яхши бўлмаганлигини маълум қилиб, тадбиркордан ушбу маҳсулот учун тўлаган пулларини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраган.

 

Ушбу мурожаат туман жамияти ходимлари томонидан ўрганилиб, Кармана тумани "Деҳқон" МФЙда жойлашган "Агро Мото" МЧЖ раҳбарига "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг тегишли моддалари тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди. Натижада, истеъмолчи тоълаган 1 800 000 сўм пул маблағи тўлиқ қайтарилди.