Ҳикоямиз қаҳрамони Ш.Қурбонов яхши ни ятлар билан Учқудуқ шаҳрининг "Истиқлол" кўчасида янги қурилаётган уйлардан бири- ни олишга қарор қилади. Шу мақсадда 2023 йилнинг август ойида "Гранд шарқона" қури лиш фирмасининг раҳбари Д.У.га учрашиб, шартнома имзолаган: унга кўра 2 хонали уй учун 160 млн сўмни олдиндан тўлов қилган, қолган суммани бўлиб тўлашга келишилган. Ш.Қурбонов ҳар ойлик тўловларни ўз вақти- да тўлаб келган.
2024 йил март ойининг ўрталарида қурилиш фир масининг раҳбари Д.У. истеъмолчи Ш.Қурбоновни хабардор қилмасдан унга бериладиган уйни бошқа харидорга сотиб юборган. Ш.Қурбонов бундан хабар топиб, қурилиш фирмаси раҳбарига нега бун дай қилганини сўраганда, фирма эгаси унга ҳар хил баҳоналар ўйлаб топиб, аниқ жавоб айта олмай машинасига ўтириб кетиб қолган. Шундан кейин Ш.Қурбонов Учқудуқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади.
Туман жамияти ходимлари Ш. Қурбоновнинг аризасида кўрсатилган важларни ўрганиш мақсадида қурилаётган уйни кўздан кечиришган. Қурилиш фирмаси раҳбари Д.У. билан учрашиб, муаммонинг ечими бўйича саволлар берилди ва амалдаги қонунчилик талаблари таништирилиб, муаммо ижобий ҳал этилмаса, фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритилиши тушунтирилди.
Фирма раҳбари узоқ ўйлаб, охири ўша уйнинг биринчи қаватидан 74 кв.м икки хонали (аввалги шартнома бўйича унинг баҳоси 160 млн сўм бўлган) 251 млн сўмлик уйни янгидан шартнома тузиб, Ш. Қурбоновга бўлди. Аризачи бундан беҳад хурсандлигини яширмади.
Учқудуқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси А.Холназаров.