• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2024-09-20

Ҳудудий бирлашма тизими фаолияти муҳокама етилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари  федерацияси раиси ўринбосари – ижрочи директори Ж.Ҳамроев бошчилигида Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси ижро етувчи аппарати ҳамда туман (шаҳар) жамиятлари раислари иштирокида кенгайтирилган йигилиш бўлиб ўтди.


Йиғилиш давомида жамиятлар фаолиятида еришилаётган ютуқлар, йўл қўйилаётган хато-камчиликлар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

Ҳудудда аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини янада юксалтириш борасидаги келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.