• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2024-10-28

KONIMEXDA "ISTE’MOLCHILAR UYI" OCHILDI

Конимех тумани "Дўстлик" маҳалласида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг янги маскани очилишида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов, Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев, вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари, корхона, ташкилот раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

👫 Очилиш маросими давомида сўзга чиққанлар мазкур мажмуанинг очилиши истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими фаолияти самарали ташкил этилишида алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлашди. 

✅ Нуронийлар иштирокида бино очилиш маросимининг махсус ленталари кесилиб, рамзий калит топширилди. 

🎉 Жараёнда тадбир иштирокчилари бинода ташкил этилган шарт-шароитлар ва қулайликлар билан танишди ва соҳа ходимлари фаолиятига муваффақиятлар тилашди. 

🖼 Тадбир давомида туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан куй-мусиқалар ижро этилиб, хуш кайфият улашилди.