• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2024-12-19

Носоз қурулма сифатлисига алмаштириб берилди.

Ҳозирги вақтда ҳар хил арра ассортименти хилма -хилликка бой. Ҳар қандай талаб ва бюджетга мос келадиган енг яхши воситани танлашингиз мумкин. Истеъмолчилар мини форматдаги кичик арра ёки стандарт катта версияларни танлашлари мумкин. Бензин ёқилғисида ишлайдиган занжирли қурилмалари бугунги кунда енг машҳур ва оммабоплардан бири сифатида тан олинган. Улар кўплаб истеъмолчилар томонидан танланади, чунки бундай асбоблар ҳар қандай шароитда ишлатиш дарахт шох-шаббаларига шакл бериш, йирик ўлчамдаги дарахтларни кесишда каби бир қанча имкониятларга ега.

Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Ж.Ҳ 17-декабир куни Навоий шаҳрида жойлашган Дархон савдо мажмуасидаги савдо дўконидан Стурм русумли занжирли қурулмани 800 000 сўмга харид қилади, бироқ қурулма синов вақтида носоз ҳолатга келганлиги боис тадбиркордан алмаштириб беришини сўраган ва рад жавобини олган фуқаро, Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Фуқаро мурожаати шу кунинг ўзидаёқ ўрганиб чиқилиб тадбиркорга фуқаронинг истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари, қонунчилик талаблари тушунтуриб ўтилди натижа сифациз чиқган қурулма янги ва сифатлисига алмаштириб берилди.