Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоятда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш ва соҳада жамоатчилик назоратини яна-да кучайтириш борасида 2024-йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.
Шуни такидлаш лозимки Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси ва туман (шаҳар) жамиятларига ҳисобот даврида жами 300 га яқин мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг ижобий ечим топиши натижасида, 1 млрд 333 млн 946 минг 238 сум маблағ истемолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда мурожаатларнинг 3 таси суд идоралари орқали ҳал қилиниб, 74 200 000 сўм моддий ва манавий зарарлар ундирилиб берилган.
Бундан ташқари ҳисобот даврида жорий йилнинг март ойида Зарафшон шаҳрида, октябир ойида еса Конимех туманида Истемолчилар уйи мамурий комплекс биноси қуруб фойдаланишга топширилганлиги еътироф етилди.
Йиғилиш давомида истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир чора-тадбирлар ижроси, амалга оширилган манавий-марифий ишлар ҳамда лойиҳалар, келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. Еришилган ютуқлар ва ё‘л қойилган камчиликларни бартараф етиш юзасидан таклифлар ўрганилди.