Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда туман, шаҳар жамиятлари томонидан жорий йилнинг олти ойи мобайнида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
Маълумот учун, ҳисобот даврида Ҳудудий бирлашма ҳамда туман, шаҳар жамиятлари томонидан истеъмолчи сифатида бузилган ҳуқуқларини тиклашни сўраб аҳолидан 149 та мурожаатлар (41 та ёзма, 108 та оғзаки мурожаатлар) қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг 142 таси, яъни 99,1 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида жами 802 миллион 670 минг сўм миқдорида истеъмолчилар кўриши мумкин бўлган зарарнинг олди олинган.
Йиғҳилишда Республикаси "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлари ижроси юзасидан ҳудудий бирлашманинг Хатирчи, Қизилтепа, Конимех ва Навбаҳор туман жамиятларининг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, 2024-йил 15-июл куни ўтказилган Федерация Кенгаши йиғилишида қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.