• asd.Ozbekiston Respublikasi Toshkent sh, Islom Karimov kochasi 65

asd.Yangiliklar

2025-05-26

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

“...Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ”. Шавкат Мирзиёев
Жамият ва мамлакат равнақи унинг иштирокчилари ҳаракати билан амалга ошади. Бу жараёнда эса жамоатчилик назорати алоҳида ўрин тутади.

Бугунги кунда Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирок этиши эса жамият ҳаётининг демократик жараёнлар билан боғлиқ асослари чуқур илдиз отиб, мустаҳкамланиб бораётганини англатмоқда. 
Жамоатчилик назоратини кенгайтириш жамият тараққиётининг барча жабҳасида юқори самара бериши, шубҳасиз.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси Ишчи гуруҳи томонидан айни вақтда, Учқудуқ туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳолати ва тиббиёт муассасалари томонидан яратилган шароитлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмоқда.
Бундан асосий мақсад – тиббий хизматлардан фойдаланаётган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хизматлар сифатини янада оширишдан иборат.
Ўрганишлар натижалари тегишли вазирлик ва ҳокимликларга тақдим этилади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, жамоатчилик назоратининг самарали ва таъсирчан амалга оширилиши, халқимизнинг ижтимоий фаоллигини ва давлат органларининг ҳисобдорлигини оширишга, натижада эса жамиятнинг умумий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшишига ёрдам беради